Тошкентда мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал ўлим билан тугади
3-саҳифа
−
26 Март
22600Жорий йилнинг 20 март куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида мактаб ўқувчилари орасида юзага келган келишмовчилик 11-синф ўқувчисининг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, 20 март куни соат 22:30 ларда Ангрен шаҳар “Обод” МФЙ 13-даҳада яшовчи 2008 йилда туғилган вояга етмаган М.Д. Улуғбек маҳалласида жойлашган мономарказнинг орқа эшиги олдида 2006 йилда туғилган вояга етмаган А.О. билан ўзаро келишмовчилик туфайли жанжаллашиб, О.А.ни калтаклаб, унга қасддан тан жароҳати етказган.
Олган тан жароҳатлари оқибатида 18 ёшли О.А. соғлиғи ёмонлашиб, вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан 22 март куни Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси копток зарбидан вафот этган эди.
LiveБарчаси