Тошкентда Lacetti ЙПХ инспекторини уриб юборди
3-саҳифа
−
22 Январь 7519 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Lacetti ҳайдовчиси йўл-патруль хизмати инспекторини уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 январь куни соат 17:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Шаҳрисабз-Мустақиллик шоҳ кўчалари чорраҳасида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси, 2000 йилда туғилган А.Х. бошқарув давомида чорраҳада ўз йўналишини кескин чапга ўзгартириб, чапга бурилиш давомида чорраҳа марказида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторини уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ЙПХ инспекторига шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ўсмирлар радарни уриб тушириб, каналга оқизиб юборган эди.
Live
Барчаси