Андижонда ўсмирлар радарни уриб тушириб, каналга оқизиб юборди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида 3 нафар ўсмир радар қурилмасини уриб тушириб, каналга оқизиб юборди. Бу ҳақда “Бу кун” хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 9 январь куни Асака–Марҳамат автомобиль йўлида ўрнатилган тезликни аниқловчи автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш қурилмаси номаълум шахслар томонидан бузилиб, ўғирлаб кетилгани ҳақида ички ишлар бўлимига хабар келиб тушган.

Тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни уч нафар вояга етмаган шахс содир этгани маълум бўлган.

Улар радарни ёғоч билан уриб тушириб, кейин каналга ташлаб кетган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида 52 та радар камерасига пневматик милтиқдан ўқ отган эркак ушланганди.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

жиноят Андижон радар ўсмирлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг