Тошкентда Lacetti бетонга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди
3-саҳифа
−
25 Июль
6209Бугун, 25 июль куни Тошкентда Lacetti бетонга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва бир йўловчи воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 00:30 ларда Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси 38-уй қаршисида ҳайдовчи 2005 йилда туғилган А.К. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устунга урилган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ оқибатида 19 ёшдаги ҳайдовчи ва 18 ёшли йўловчи олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган. Шунингдек, автомашина ичида бўлган яна 3 нафар йўловчилар 2006 йилда туғилган А.И., 2005 йилда туғилган З.И., 2005 йилда туғилган Д.К.лар турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 8 киши ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь