Тошкентда кучли қор ёғган кунда қанча ЙТҲ содир бўлгани айтилди
3-саҳифа
−
19 Ноябрь 2020
13158Кеча, 18 ноябрь куни Тошкентда кучли қор ёғди, ҳарорат бирдан пасайди. Шу куни йўлларда музламалар ҳосил бўлиши оқибатида тирбандликлар юзага келгани ва музламалар тозаланмагани боис ЙТҲлар содир бўлгани ҳақида бир неча хабарлар келиб тушганди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан маълум қилишларича шу куни пойтахтда 94 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.
18 ноябрь куни пойтахтда жами 2395 та ҳолатда қоидабузарлик қайд этилган. Уларнинг 13 таси автомобилни спиртли ичимлик таъсири остида бошқариш, 129 таси светофорнинг тақиқловчи ишорасини менсимаслик, 169 таси зарурий ҳужжатларсиз автомобиль бошқариш, 105 таси қувиб ўтиш қоидаларини бузиш, 8 таси ЙҲХБ ходими талабларига бўйсунмаслик, 27 таси телефондан ёки видеомонитордан фойдаланиш, 9 таси тегишли ҳужжатларсиз ойналарни қорайтириш, 1 таси қалбаки, ўзгартирилган ёки бегона давлат рақамлари билан автомобилни бошқариш, 25 таси тротуар ёки пиёдалар йўлакчалари бўйлаб ҳаракатланиш, 9 тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш экани маълум қилинган.
Шунингдек, 102 та ҳолатда пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилган.
LiveБарчаси