Тошкентда халқаро Вестминстер мактаби очилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида “Тошкент шаҳрида халқаро Вестминстер мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор лойиҳаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланган. 

Қарор билан Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Халқ таълими вазирлигининг Тошкент шаҳрида халқаро Вестминстер мактабини (ТХВМ) очиш таклифига роизилик бериш кўзда тутилган.

Қуйидагилар ТВХМнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

  • иқтидорли болаларни топиш, танлаб олиш ва ўқитиш, ўқувчиларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароит яратиш, илмий-интеллектуал ва ижодий салоҳиятини очиш;
  • гуманитар, табиий ва аниқ фанлар чуқур ўрганилишини, хорижий тиллар ва ахборот-коммуникация технологиялари ўзлаштирилишини ташкил этиш;
  • ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этган ҳолда таълим жараёнига ўқувчиларни ўқитиш ва билимини баҳолашнинг илғор усулларини киритиш;
  • ўқувчиларни касбга йўналтириш, уларда етакчилик кўникмалари ва нотиқлик санъатини ривожлантириш;
  • худди шундай маҳаллий ва хорижий муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

ТВХМ масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат ўрта таълим ташкилоти бўлади.

Мактабдаги ўқув-услубий дастур ва таълим жараёнини Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ҳамда бошқа етакчи хорижий умумтаълим ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда юритиш режалаштирилмоқда.

Инглиз тилида, тўлов-контракт асосида таълим берилади, битирувчиларга эса таълим олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат (гувоҳнома, аттестат) билан бирга етакчи хорижий олий таълим муассасаларига кириш имконини берувчи халқаро даражадаги тегишли дастур (International Baccalaureate, Advanced Placement или International Advanced Levels) дипломини бериш режалаштирилмоқда.

Лойиҳада мактаб учун бир қатор солиқ имтиёзлари ҳам назарда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент мактаб Вестминстер

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг