Тошкентда қўшнисини дўппослаган 23 ёшли қиз қамалди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида қўшнисини дўппослаб, безорилик қилган 23 ёшли қиз 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий Суд Матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов хабар берди. 

Қайд этилишича, 2000 йилда туғилган судланувчи қиз Янгиҳаёт туманидаги маҳалалларнинг бирида йўлдан ўтиб кетаётган қизни ҳақорат қилган. Шундан сўнг, улар жанжаллашиб кетган.

“У қиз қўшним билан турган экан. Улар билан сўрашганимда қиз менга “дерзкий” муомала қилди. Кетаётган жойимдан орқага қайтиб, ундан нега бундай муомала қилаётганининг сабабини сўрадим. У мени ёмон гаплар билан ҳақорат қилди. Жуда зерикиб қолибди, бориб урмоқчи бўлдим”, дейди судланувчи қиз.

Шундан сўнг, у жабрланувчига тош отган. Отилган тош эса жабрланувчига эмас, безориликни олдини олаётган 1972 йилда туғилган аёлга бориб тегган.

Судланувчининг айтишича, уни жабрланувчи ураётган вақтида йиқилиб, юзи қонаб кетган. Уйига қайтиб кирганида, унинг онаси қонни кўриб, жаҳли чиққан ва жабрланувчининг уйига қизи билан борган. У ерда 23 ёшли қиз гултувак, чойнак-пиёлалар ва хонадон деразаларини синдирган.

Маълум қилинишича, бундан аввал ҳам қиз икки маротаба судланган.

Янгиҳаёт тумани суди томонидан судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо муддатини манзил-колонияда ўташ белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент безори қиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made