Тошкентда қолиб кетган қирғизистонлик зиёратчиларнинг тақдири нима бўлди?
World
−
14:01 309 1 minute
Умра зиёратига кетаётиб Тошкентда қолиб кетган қирғизистонлик зиёратчилар масаласини ҳал этиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Муфтиятнинг Умра бўлими раҳбари Азизбек Туташпаевнинг нашрга маълум қилишича, 147 кишидан 47 нафари Умра амалларини бажариш учун учиб кетган.
Унинг сўзларига кўра, зиёратчиларнинг бир қисми сафарни мустақил равишда давом эттиришга қарор қилган. Тахминан 20 нафар киши йўлни ўзлари давом эттиришлари ва кейинги йўналиш учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари ҳақида тилхат ёзиб берган.
Қолган зиёратчилар сонига ҳозирда аниқлик киритилмоқда. Уларни ватанига қайтариш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 ноябрь куни “Нур Умра Трэвел” компаниясидан йўлланма сотиб олган 100 дан ортиқ қирғизистонлик зиёратчи Саудия Арабистонига кетаётиб Тошкентда қолиб кетган эди. Уларнинг аксариятида виза ва авиачипталар бўлмаган. Туркомпания раҳбари Бишкекда фирибгарликда гумонланиб қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.