Тошкентда қарийб 9 млрд сўмлик газни ўғирлаган цех аниқланди
3-саҳифа
−
17 Декабрь
2962Тошкент вилоятида минерал ўғит ишлаб чиқариш цехининг 8,7 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.
Қайд этилишича, Оҳангарон туманида жойлашган "Н." МЧЖга қарашли минерал ўғит ишлаб чиқариш цехида газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан 1 дона буғ қозони ва 2 дона икки контурли иситиш қозонида ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланилгани аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 8 млрд 743 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳрида ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 1,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланганди.
LiveБарчаси