Фарғонада 1,6 млрд сўмлик газни ўғирлаган иссиқхона аниқланди (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона шаҳрида ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 1,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди. Бу ҳақда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, Фарғона шаҳрида ўтказилган рейд жараёнида табиий газдан ўғринча фойдаланиш ҳолати аниқланган. Хусусан, шаҳарнинг “Шакарқишлоқ” МФЙда жойлашган иссиқхона ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, “зангори ёқилғи”дан ноқонуний равишда фойдаланиб келгани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинган ва 1,6 млрд сўмлик зарар аниқланган. Тўпланган барча ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Когон туманида 8,85 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган иссиқхона аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг