Тошкентда қалбаки валютафурушлар ушланди
3-саҳифа
−
05 Декабрь 2023
6758Тошкент шаҳар Чилонзор туманида қалбаки АҚШ долларларини сотишга уринган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда муқаддам судланган Ж.А. ва бошқалар ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, Чилонзор тумани 6-мавзесида жами 400 дона 50 долларлик қалбаки 20 минг АҚШ долларини фуқаро К.Н.га 10 минг долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади департаментнинг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бекободда 250 млн сўмлик қалбаки пулни муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланганди.
LiveБарчаси