Тошкентда iPhone 17 телефонларини ноқонуний олиб кираётган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент xалқаро аэропортида 9 дона iPhone 17 русумли телефонини ноқонуний йўл билан олиб киришга уринган шахс ушланди. Бу ҳақда “Toshkent-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумотларга кўра, “Доҳа-Тошкент” йўналиши бўйлаб учиб келган Ўзбекистон фуқароси божхона назорати зонасининг “яшил” йўлаги орқали ҳаракатланганидан сўнг тўхтатилиб, унинг ўзи ва юклари кўздан кечирилганида, мазкур фуқарога тегишли бўлган юклар божхона назоратига тегишли тартибда тақдим этилмаган. Йўловчида божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган дастлабки тахминий қиймати 230 млн сўмлик жами 9 дона iPhone 17 русумли уяли алоқа воситаси борлиги аниқланиб, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча олиб қўйилган.

Хабарда ёзилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, божхона суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ҳаво йўллари орқали кириб келаётган жисмоний шахслар шахсий эҳтиёж учун 2 дона мобил қурилмаларни олиб кириши мумкин. Ушбу қурилмалар йўловчи божхона декларациясида кўрсатилиши шарт. Мазкур декларация мобил қурилмаларни UzIMEI тизимидан рўйхатдан ўтказишда асос бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг “Навоий” чегара божхона постида тана қисми ва юклар орасига 180 дона iPhone русумли телефонни яшириб, олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қўлга олинган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент iPhone 17

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг