Тошкентда икки машина автобус билан тўқнашди

3-саҳифа

image

Кеча, 15 октябрь куни Тошкент шахрида йўловчи автобус ва икки машина тўқнашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Қайд этилишича, соат 17:05 ларда Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида Lacetti, Hongqi русумли автомашиналар ва King Long русумли автобуснинг ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўл ҳаракати қоидаларга риоя қилишларини, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз”, дейилади хабарда

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 2 та Matiz тўқнашуви оқибатида уч киши жароҳатланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг