Тошкентда 2 та Matiz тўқнашувида уч киши жароҳатланди

Crime

image

Тошкент шаҳрида 2 та Matiz тўқнашуви оқибатида уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 12 октябрь куни соат 16:05 ларда Сергели туманидаги Файзли Тошкент кўчасида юз берган. 2 та “Matiz” русумли автомашиналар тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Оқибатда 3 нафар ЙТҲ иштирокчиларига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган икки нафар мактаб ўқувчисини уриб кетганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends