Тошкентда икки аёл коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
25 Август 2020
8069Бугун, 25 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 158 нафарга ошиб, 39 506 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 84 нафари Тошкент вилоятида;
• 45 нафари Тошкент шаҳрида;
• 12 нафари Самарқанд вилоятида;
• 10 нафари Бухоро вилоятида;
• 4 нафари Жиззах вилоятида;
• 3 нафари Қашқадарё вилоятида, тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 65 ёшли Х.Х. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 40 ёшли Д.А. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 35 551 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 673 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 282 нафари оғир, 132 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси