Тошкентда ИИБ биноларида фуқароларни қабул қилиш тўхтатилди
Жамият
−
25 Март 2020
6348Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича жорий этилган тартиб муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ Марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари биноларида фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг қабуллари вақтинчалик тўхтатилади.
Барча мурожаатлар электрон кўринишда электрон почта (Telegram-бот) орқали қабул қилинмоқда:
Тошкент шаҳар ИИББ: info@iibb.uz;
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси: @passport_viza;
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси: Yhxb.iibb.uz (сайтда фуқаролар мурожаати рукни мавжуд).
Шунингдек мурожаатлар қуйидаги телефон рақамлари орқали қабул қилинади: 71-281-93-34, 71-281-94-18 ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВ “ишонч рақами” 1102 орқали.
“Шу билан бирга маълум қиламизки, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг туман бўлинмалари терговчиларига жиноят иши бўйича тергов жараёни қатнашчиларини ички ишлар органларига фақатгина кечиктириб бўлмас тергов ҳаракатларини ўтказиш учун олиб келишлари мумкин. Техник имкониятлар мажуд бўлган тақдирда барча тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси талабларига мувофиқ видеоконференция тарзида, ички ишлар органларининг маъмурий биноларига жараён қатнашчилари бўлмаган шахсларни киритмаган ҳолда олиб борилади”, дейилган хабарда.
Қайд этилишича, ушбу вақтинчалик чекловлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва давлат санитария назорати органларининг тегишли тавсиялари ижроси ўлароқ жорий этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 55 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь