Тошкентда ИЭС ёниб кетдими?  

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда "Тошкент ИЭС" АЖда энергоблок давленияси кўтарилиб, ёнаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларга ИЭС атрофи худди ёнғин содир бўлаётгандек тутун билан буркангани акс этган сурат илова қилинган. "Иссиқлик электр станциялари" АЖ ушбу ҳолатга муносабат билдириб, хабар ёлғонлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, энергоблок автоматик равишда ҳимоя тизимини ишга тушуши натижасида ўчганда, энергоблок ишлаш даврида ишлаб чиқарилган буғлар, қозон қурилмаларини  ҳимоя қилиш мақсадида ҳавога чиқарилади. Бу тизимда нормал технологик жараён ҳисобланади.

"Тошкент ИЭС" АЖда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва энергоблокларни ягона тизимга улаш бўйича зарурий чора-тадбирлар олиб борилмоқда”, дейилади "Тошкент ИЭС" АЖ ахборотида.

“Конец света”

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Бунинг ортидан дастлаб, Тошкент метрополитени фаолияти тўхтатилди, поездларнинг манзилга етиб бориш вақти кечиктирилди. 

Кейинроқ, қўшни мамлакатлар — Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аеропортлар фаолияти чекланди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган. 

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Хожикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1862

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг