Тошкентда фоҳишаларни реклама қилиб келган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида фоҳишалик билан шуғулланувчи гуруҳни интернетда реклама қилувчи шахс қўлга олинди. У қизларни инстаграм, телеграм,тик ток ва бир қатор оммалашган сайтлар орқали реклама қилиб, бунинг эвазига 500 АҚШ долларгача ҳақ олган. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.

Тошкент вилояти прокуратураси, ИИББ Терроризм ва диний экстримизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан 18 ноябрь куни тезкор тадбир ўтказган. Олиб борилган суриштирувлар давомида ўзини Рома деб таништирувчи ушбу шахс 1988 йилда туғилган Яшнобод туманида яшовчи Т.М. эканлиги, фоҳишахона сақлаш, қўшмачилик қилиш ва одам савдоси каби жиноий фаолият билан шуғулланувчи гуруҳнинг фаол аъзоси экани аниқланган.

Шунингдек, суриштирув давомида у моддий (ҳар бир эълон учун 50 дан 500 АҚШ долларигача) даромад эвазига, жинсий хизмат кўрсатувчи фоҳишаларнинг массаж ва интим хизмати эълонларини, бир қатор ёшлар орасида оммалашган сайтлар ва ижтимоий тармоқларга мунтазам равишда жойлаб келганлиги аниқланган ва унинг яшаш хонадони тинтувдан ўтказилган.

Тинтув давомида:

29 014 АҚШ доллари;
4 880 000 сўм пул;
10 дона пластик карточкалар;
2 дона чегирма пластик карточкалари;
4 дона хорижий давлатларнинг ишлатилмаган ва 2 дона ишлатилган SIM-карталар;
2 дона электрон хотира (флеш карта);
3 дона “Redmi” русумли телефон аппарати;
1 дона “HP” ноутбук ва бошқа ноқонуний буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда олти йилдан буён фоҳишалик билан шуғулланувчи уюшган гуруҳ аъзолари қўлга олингани ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик жиноят

Баҳолаганлар

639

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг