Тошкентда йирик уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди

3-саҳифа

image

Пойтахт Тошкентда фоҳишалик шаҳвоний хизматлар кўрсатиш билан шуғулланиб келган йирик уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкент вилояти ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан, Тошкент шаҳрида, чет эл ва республика фуқароларига шаҳвоний хизмат кўрсатувчи уюшган жиноий гуруҳларни аниқлаб, уларнинг жиноий фаолиятига чек қўйиш мақсадида махсус рейд тадбирлари ўтказилган. 

Аниқланишича, 32 ёшли “Ҳулкар” исмли шахс, бир неча йиллардан буён ноқонуний моддий даромад топиш мақсадида фоҳишахона сақлаш, қўшмачилик қилиш фаолияти билан шуғулланиб, уюшган жиноий гуруҳга ўзи раҳнамолик қилиб келган. У Тошкент шаҳридан бир нечта хонадонлар сотиб олиб, уларнинг айримларига 3-4 нафар фоҳишаларни жойлаштириб, қолган хонадонларни ўзи билан муқаддам фоҳишалик билан шуғулланган аёлларга ижарага бергани маълум бўлган. 

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, “Ҳулкар” турмуш ўртоғи “Ашраф” ва яна икки нафар шахс билан ушбу фоҳишахоналар фаолиятини мунтазам равишда кузатиб, ҳар бир хонадоннинг ижараси учун 400-600 АҚШ долларигача ойлик ижара пулларини олган. Бундан ташқари, “тунги капалаклар”ни йўқлагани келган ҳар бир мижоздан олган пулларини ўзаро тенг тақсимлашга келишиб, хонадонларга ўрнатилган видеокузатув камералар ёрдамида мижозлар сони ҳамда уларнинг хизмат кўрсатиш вақтини кузатиб борадиган навбатчилар ёллаган.  

Бундан ташқари фоҳишалар гуруҳ-гуруҳга бўлиниб, уларга махсус назоратчи бириктирган. Фоҳишахоналардан тушган пулларни йиғиб келиш учун Миразим В., исмли шахс масъул бўлиб, кунлик тушган пулларни уюшган гуруҳ раҳбарига олиб келгани ҳамда махсус ҳисобот дафтари юритилгани аниқланган. Қизларни ижтимоий тармоқларда реклама қилиб, уларнинг анкеталарини жойлаштириш бўйича иш штати ҳам мавжуд бўлган. 

Тезкор тадбир натижасида бир нечта уйларда ўтказилган тинтув жараёнида уяли телефон аппаратлари, планшет, кузатув камералари, электрон йиғиш қурилмалари, “Регопен” дори воситалари, қайд этиш дафтари, шахсий интим воситаси, шунингдек 1 120 АҚШ доллари ва 5 миллион 130 000 сўм қийматидаги пуллар аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “Ҳулкар”, “Ашраф”, “Миразим” ва “Элбек” исмли шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, улар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми “б, в” бандлари (такроран, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) ва 135-моддаси 3-қисми “г” банди (уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган одам савдоси) билан айб эълон қилиниб, ҳар бирига “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Жиноий гуруҳ

Баҳолаганлар

2072

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг