Тошкентда фоҳишахона фош қилинди
Жамият
−
25 Июнь 2019
16434Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида фоҳишахона фош қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 22 июнь куни соат 11:00 да Юнусобод туманида фохишахона борлиги аниқланган. Маълум бўлишича, 46 ёшли Рамиль М. мунтазам равишда 100 минг сўм эвазига “ёлғиз қолишни истаганларга” уйидан жой берар экан.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси бўйича (“Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш”) жиноий иш қўзғатилган.
LiveБарчаси