Тошкентда фирибгар 40 сотих ерни 40 минг долларга пуллаётгани аниқланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Олмазор туманида муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган шахс бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, 40 сотих ер эвазига 40 минг АҚШ долларини қўлга киритди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Олмазорда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро А.И. фуқаро А.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали Яккасарой тумани ҳудудидан 40 сотих ер майдони ажратиб, доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса фирибгар фуқародан 40 минг АҚШ доллари олган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг