Тошкентда FIA тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Спорт
−
13 Декабрь 2234 2 дақиқа
Кеча, 12 декабрь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Халқаро автомобиль федерациясининг (FIA) йил якунларига бағишланган тарихий тадбир ўтказилди. “Ҳумо Арена”да ташкил этилган тантанали тадбирда FIA’нинг 7 та жаҳон чемпионати тоифасидаги чемпионлар ва автоспорт юлдузлари жам бўлди.
Тадбирни 2500 нафардан ортиқ мухлис бевосита томоша қилди. Маросимда FIA президенти Мохаммед Бен Сулайем ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди. Тақдирлаш Ўзбекистон Миллий автомобиль ва картинг федерацияси томонидан ташкил этилди.
Анъанавий мукофотлардан ташқари, “Йилнинг энг яхши янги ҳайдовчиси” ва мухлислар овози билан аниқланган “Йилнинг энг яхши ҳаракати” совринлари ҳам топширилди.
Маросимда “Формула-1” юлдузи Шарь Леклер ҳам иштирок этди. FIA WRC бўйича “Йилнинг энг яхши мукофоти” Парагвай раллисига топширилди. Мукофотни Парагвай Президенти Сантьяго Пень FIA президенти қўлидан қабул қилиб олди.
Шунингдек, тақдирлашда Ландо Норрис илк бор жаҳон чемпионлиги билан тақдирланди. “McLaren” жамоасига эса Конструкторлар кубогини топширилди. FIA’нинг “Йилнинг энг яхши янги ҳайдовчиси” мукофоти “Формула-3” чемпиони Рафаэль Камарага насиб этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Формула-1” оламининг энг машҳур пилотларидан бири, “Феррари” жамоасининг монаколик пойгачиси Шарь Леклер Тошкентга етиб келгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси