Тошкентда фарзандини ўлдириб, жасадни ертўлага кўмиб юборган отага суд ҳукми ўқилди

3-саҳифа

image

Тошкентда ўғлини ўлдириб, фарзанд қотили деган ном олишдан уялиб, жасадни ертўлага кўмиб, устини бетонлаб ташлаган отага суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси Шерзод Эшматов маълум қилди.

Суд ҳужжатларига кўра, 2018 йилнинг 27 август куни соат 18:30 ларда Маҳмуд Асроров (исм-шарифи ўзгартирилган) Яшнобод туманидаги уйида ўғли Мирали Асроровни спиртли ичимлик ичганликда айблаб, кетмон дастаси билан бошига, сўнгра чап биқини – қовурға устига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдириб қўяди.

Жиноят изини йўқотиш мақсадида 28 август куни мурдани уйининг ертўласига кўмади. Шу йили октябрь ойида, жиноят фош этилмаслиги учун мурда кўмилган жой устини цемент сувоқ билан қоплайди.

Ота қизи Латофат Жумаева акаси йўқолганлиги ҳақида тегишли органларга мурожаат қилганидан сўнг, 2019 йил октябрь охирида уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ертўладаги цемент сувоқни кўчириб, ўғлининг мурдасини кавлаб олади ва уйининг томига яширади. 

Орадан вақт ўтиб, 2020 йил 14 февраль куни мурдани қўшнисининг томига олиб ўтиб, яширади.

Ўтказилган судда судланувчи М. Асроров ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. Латофат Жумаева отасига даъвоси йўқлигини, жазо тайинлашни судга ҳавола қилишини маълум қилди.

Судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбли, деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

1841

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг