Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг бир қисми икки кунга ёпилади
Жамият
−
22 Октябрь 2020
3880Тошкент шаҳридаги Фарғона йўли кўчасининг бир қисми вақтинча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Хабарга кўра, Фарғона йўли кўчасининг Абдурауф Фитрат кўчасидан (Гуруч (Рисовый) бозори) Қўйлиқ-ота кўчасигача (Compass КСМ яқинида) бўлган қисми 23 октябрь соат 00:00 дан ҳаракатланиш учун икки кунга ёпилади. Бунга йўл ишларини тезлаштириш сабаб бўляпти.
Икки томонлама ҳаракатланиш йўлнинг бир томонида амалга оширилади.
Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023