Тошкентда эркак 15-қаватдан сакраб, ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
20 Ноябрь 2023
11654Ижтимоий тармоқларда Тошкентда эркак 15-қаватдан сакраб, ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Юнусобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 1991 йилда туғилган фуқаро Х.Ш. хонадони – Юнусобод тумани, “Манзара” тураржой мажмуасининг 15-қаватидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилган.
Аниқланишича, Х.Ш. мазкур хонадонда 2000 йилда туғилган Р.Н. билан бирга қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган. Х.Ш. ўз жонига қасд қилишидан тахминан 2 кун олдин турмуш ўртоғига "осмонда учгиси келаётгани"ни айтган. Эркак 2020 йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида “шизофрения” ташхиси билан рўйхатда туриб, даволаниб келган.
Фуқаро Х.Ш. 18 ноябрь куни ишга бормасдан уйда қолишини аёлга айтиб, Н.Р. ишдан келгунига қадар ўз жонига қасд қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ўз жонига қасд қилиш сабаблари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро шаҳрида 23 ёшли хоразмлик йигит ўзини автобус тагига отиб, жонига қасд қилганди.