Бухорода хоразмлик йигит ўзини автобус тагига ташлаб ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
29 Сентябрь 2023
19209Бухоро шаҳрида 23 ёшли хоразмлик йигит ўзини автобус тагига отиб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, кеча, 28 сентябрь куни соат 09:02 да Бухоро шаҳар Абдухолиқ Ғиждувоний кўчасидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-37 автомобиль йўлида 23 ёшли Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида туғилган Ҳ.А. ҳаракатланиб келаётган ISUZU русумли автобус остига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.А.нинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Шунингдек, ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, воқеага гувоҳ бўлган шахслардан тушунтириш хатлари олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Терговга қадар текширув якуни бўйича қўшимча ахборот берилади”, дейди Шамсутдинов.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, марҳум йигит воқеа содир бўлишидан бир неча кун олдин IELTS олиш учун Тошкент шаҳрига борган. У пойтахтдан қайтаётганда Халқаро аҳамиятга эга йўлнинг Бухоро ҳудудида тушиб қолиб, ўз жонига қасд қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида 20 ёшли келин ўз жонига қасд қилган эди. Маълумотларга кўра, аёл тўйидан сўнг турмуш ўртоғи калтаклаётганини айтиб шикоят қилган. Шунингдек, у қариндошларидан уйдан олиб кетишни сўраган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь