Фарғонада 20 ёшли келин ўз жонига қасд қилди (видео)
3-саҳифа
−
21 Август 2023
41296Фарғона вилоятида 20 ёшли аёл ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 20 август куни Ўзбекистон туманида яшовчи 20 ёшли аёл хонадонида ўз жонига қасд қилган.
“Сукут сақлама” лойиҳасига кўра, 20 ёшли З.Т. 30 ёшли эркакка турмушга чиққан. Тўйдан сўнг қиз турмуш ўртоғи калтаклаганидан шикоят қила бошлаган. Шунингдек, аёл қариндошларидан уйдан олиб кетишни сўраган.
Унинг ўлимидан хабар топган укаси ва синглиси эрининг уйига борганда, опасининг ҳовли ўртасида ўлганини кўрган. Қўшниларга кўра, ўша куни келин ҳовлида ёлғиз қолган, оила аъзолари уни қамаб, уйдан чиқиб кетишган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
“Текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон вилояти Олтинкўл туманида 21 ёшли келин ўзини осиб қўйганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь