Тошкентда эркак ҳамкасбининг машинасини олиб қочди (видео)
3-саҳифа
−
22 Январь 5024 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида бир жойда ишлайдиган танишининг автомобилини олиб қочиб кетган шахс ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Учтепа тумани ҳудудида Cobalt автоулови олиб қочилгани тўғрисида Тезкор бошқарув марказига хабар тушган. Ушбу хабар асосида олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида автоулов Чилонзор тумани ҳудудида топилган. Учтепа туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида мазкур жиноятда гумонланган А. исмли шахс қўлга олинган. Гумонланувчи машинани олиб қочиш давомида йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, машинага зарар ҳам етказгани аниқланган.
“Машина ишхонамиз олдида эди, калит қаерда турганини билиб, азонда ухлаб ётганимдан фойдаланиб, машинани олиб қочиб кетди. Машина топилди, барча ходимларга раҳмат”, дейди жабрланувчи.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда “мойкачилар” мижознинг автомобилини олиб қочган эди. https://qalampir.uz/n/129971
Live
Барчаси