Тошкентда эр хотинини вахшийларча калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
22 Январь
7861Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида 22 ёшли келин овсини, қайнонаси ва эри томонидан вахшийларча калтакланиши оқибатида комага тушиб қолгани айтилган хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатга вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов муносабат билдирди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 16 январь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 1988 йилда туғилган фуқаро К.Г. ва унинг 2001 йилда туғилган турмуш ўртоғи Ш.У. ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида фуқаро аёлни уриб, тан жароҳати етказган. Жабрланувчи Чиноз тумани тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.
Фуқаро К.Г. процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 1261-моддаси (оилавий маиший зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Жабрланувчининг тан жароҳатлари бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Қайд этилишича, ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан қатъий назоратига олинган. Тергов якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Ургут туманида хотинини болаларининг олдида белкурак билан урган эркак 3 йилга қамалган эди.
LiveБарчаси