Тошкентда энг кўп йўловчи ташиладиган автобус йўналиши маълум бўлди
Жамият
−
15 Февраль 2022
8777Жорий йилнинг январь ойида Тошкентда 130 та автобус йўналиши бўйича жами 7 949 703 нафар йўловчи манзилига етказилган. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Компания жамоат транспорти (автобуслар)дан бир ой мобайнида энг кўп фойдаланилган йўналишларни очиқлади (1-31 январь ҳолатига кўра).
Энг кўп фойдаланилган йўналишлар:
131- сонли йўналиш - 239 128;
58 - сонли йўналиш - 172 120;
24 - сонли йўналиш - 168 760.
Энг кам фойдаланилган йўналишлар:
141- сонли йўналиш - 3 008;
196- сонли йўналиш - 3 724;
113 - сонли йўналиш - 6 525.
Автобус русуми бўйича ташилган йўловчилар сони:
Mercedes-Benz LF - 2 907 708;
Isuzu - 2 528 059;
Man - 1 747 701;
Saz LE 60 - 766 235.