Тошкентда энага имконияти чекланган болани калтаклади (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда аёл киши ёш болани ургани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи фуқаро И.Х. ўзининг имконияти чекланган фарзандига энагалик қилиш учун 2002 йилда туғилган С.Т.ни ишга ёллаган. Бироқ энаганинг хизматидан шубҳаланган уй эгаси фарзандининг ётоқхонасига кузатув камерасини ўрнатган.

Жорий йилнинг 11 февраль куни энага 2017 йилда туғилган К.З.га қўпол муносабатда бўлиб, уриб калтаклаган ҳолати кузатув камерасида қайд этилган. Хонадон эгаси И.Х. шу куни С.Т.ни ишдан бўшатган ҳамда фуқароларни огоҳликка чақириш мақсадида видеотасвирни ижтимоий тармоқларга жойлаган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент энага

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг