Тошкентда дўкон ёниб кетди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Олмазор туманида дўкон ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 8 апрель куни соат 07:44 да Олмазор тумани Сақичмон кўчасида жойлашган дўконда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 07:47 да етиб бориб, ёнғин соат 07:57 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Келес шаҳрида жойлашган тез ёрдам гаражи ёниб кетган эди. Ёнғин оқибатида жами 145 метр кв майдон ва ушбу ҳудуддаги фойдаланишга яроқсиз бўлган, носоз ҳолдаги 3 та Damas ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин дўкон Олмазор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг