Тошкентда 3 та тез ёрдам Damas’и ёниб кетди
3-саҳифа
−
04 Апрель 10189 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Келес шаҳрида жойлашган тез ёрдам гаражи ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 4 апрель куни соат 18:20 да Тошкент вилояти ФВБ Тезкор бошқарув марказига Тошкент тумани “Фаровон” МФЙ Улуғбек кўчасидаги бир-бирига туташ қурилган 2 та бинода ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Хабарга асосан ёнғин ўчириш экипажлари ёнғин жойига соат 18:28 да етиб бориб, аланга соат 18:38 да ўраб олинган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 19:03 да тўлиқ ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида биноларнинг жами 145 метр кв майдони ва ушбу ҳудуддаги фойдаланишга яроқсиз бўлган, носоз ҳолдаги 3 та Damas русумли автоуловлар ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида биноларнинг жами 700 метр кв майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод туманида BYD ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиши оқибатида машина ёниб кетган эди.
Live
Барчаси