Тошкентда дарахт шохи Cobalt устига синиб тушди
3-саҳифа
−
13:38
2345Кеча, 25 ноябрь куни Cobalt русумли транспорт воситаси устига қуриган дарахт шохи тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, соат 16:30 атрофида Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчасида Cobalt русумли транспорт воситаси устига қуриган дарахт шохи тушиб кетган. ЙТҲ оқибатида Cobalt транспорт воситасининг йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
“Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда туман ободонлаштириш масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқонда дарахт автомобиль устига қулаб тушганди. Ҳодиса жойига ФВВ қутқарувчилари, ЙПХ ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб бориб, вазият оқибатлари бартараф этилган.
LiveБарчаси
16:25