Тошкентда дарахт остида қолган Nexia-3 йўловчиси ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
14 Ноябрь 2023
9153Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида Nexia-3 устига дарахт қулаб тушиши оқибатида йўловчи қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 ноябрь куни Янгиҳаёт туманида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 устига дарахт қулаб тушган. Оқибатда машинанинг орқа ўриндиғида бўлган йўловчи қиз вафот этган.
Воқеа жойига етиб келган шошилинч тиббий ёрдам ходимлари томонидан жабрланувчининг зудлик билан шифохонага етказилиши ва кўрсатилган муолажаларга қарамай у вафот этган. Қизга очиқ бош мия жароҳати ташхиси қўйилган. Машина ҳайдовчиси эса омон қолган.
Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ходимининг сўзларига кўра, мазкур ҳолат ўтган ҳафтадаги ёғингарчилик натижасида дарахт остидаги тупроқнинг юмшаб, бўшаб қолиши туфайли содир бўлган.
“Воқеа содир бўлган фожиа бахтсиз ҳодисадир, чунки йиқилган дарахтни кўздан кечириш пайтида ҳеч қандай қуриш белгилари топилмади”, дейди у.