Тошкентда Cobalt кўприкдан қулаб тушди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги кўприкларнинг биридан автомобиль қулаб тушди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, қулаб тушган машина Cobalt русумли бўлган. Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганда қулаган автоуловда фақат ҳайдовчи бўлгани ва фуқаронинг аҳволи ҳозирда яхши экани ойдинлашган.

“Эндиликда кўприкни бетон қотишмаси билан чегаралаш ишлари олиб борилади. Азиз ҳайдовчилар, ҳаракатланиш давомида эҳтиёт бўлишингизни сўраб қоламиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Ҳокимлик хабарида автомобиль нима сабабдан кўприкдан қулагани аниқ баён этилмаган. Бунга кўприкларнинг музлагани сабаб бўлиши мумкинми ёки йўқ ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, бу кўприкда аввал ҳам машиналарнинг қулаши билан боғлиқ воқеалар содир бўлган. Шундан сўнг ҳокимлик томонидан кўприк четларига темир панжаралар ўрнатилган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент Cobalt кўприк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг