Тошкентда BYD бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида бетон тўсиққа урилган BYD ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 3 апрель куни соат 23:45 ларда Юнусобод тумани ТХАЙ кўчасида BYD русумли транспорт воситасини бошқариб келаётган ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиши оқибатида транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.

Билдирилишича, ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Тўқнашув оқибатида ҳайдовчига шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Давлатобод туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида Damas ёниб кетган эди. Ҳодиса оқибатида куйиб тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент Юнусобод BYD

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг