Намангандаги метан “заправка”да Damas ёниб кетди 

3-саҳифа

image

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида Damas ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 25 март куни Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 17:58 да Давлатобод тумани “Нуробод” МФЙ Қуқумбой шоҳ кўчасида жойлашган АГТКШда Damas русумли автомобилда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар тушган. Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:03 да етиб борган. Ёнғин қутқарувчилар томонидан соат 18:04 ўраб олиниб, соат 18:06 да бартараф этилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида Damas автомобили тўлиқ ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида куйиб тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмаган. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида Nexia-2 русумли автомобиль бошқа бир автомашина билан тўқнашиб, оқибатда ёниб кетган эди. ЙТҲ ва ёнғин оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Наманган Damas

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг