Тошкент вилоятида Nexia-2 аварияга учраб, ёниб кетди
3-саҳифа
−
24 Март
2163Бугун, 24 март куни Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида Nexia-2 русумли автомобиль бошқа бир автомашина билан тўқнашди ва оқибатда ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат таҳминан 17:30 ларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган D 002 Тошкент-Нурафшон автомобиль йўлининг 17-километрида қайрилиб олиш мумкин бўлган жойдан Nexia-2 русумли транспорт воситаси қайрилаётган вақтида Нурафшон-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли автомобиль билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-2 русумли автоуловда ёнғин келиб чиққан.
“ЙТҲ ва ёнғин натижасида ҳаракат иштирокчиларини соғлиғига зиён етмаган. Ҳозирда ёнғин тўлиқ ўчирилиб, холат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида MAN юк автомобили портлаб кетганди.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
26 Март