Тошкентда бозорга бориш шарт эмас. Бозорнинг ўзи маҳаллангизга келади
Жамият
−
12 Апрель 2020
7173Бугун, 12 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан пойтахтдаги 100 дан ортиқ маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли учун кундалик муҳим ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Кўчма савдо расталари пойтахтнинг қуйидаги маҳалларида ташкил этилади:
- Бектемир туманининг “Миришкор”, “Бинокор”, Зилола, Ҳусайн Бойқаро;
- Миробод туманининг А.Фитрат, "Минг ўрик", "Иноқобод", "Янги Қўйлиқ";
- Юнусобод туманининг Ҳасанбой, “Тикланиш”, “Беғубор”, Севинч, “Матонат”, “Адолат”, “Қадрдон”, “Боғи бўстон”;
- Сергели туманининг "Меҳригиё", "Мададкор", "Юқори Дархон", "Пастдархон", "Ҳумо", "Йўлдош", "Ёрқин ҳаёт", "Чорбоғ", "Навқирон", Нилуфар, "Маданият", "Учувчилар";
- Чилонзор туманининг "Бешқўрғон", "Чилонзор", "Нафосат" ва "Наққошлик";
- Шайхонтоҳур туманининг “Белтепа”, “Янги Белтепа”, “Катта ҳовуз”, Кохота, Ибн Сино, “Янги шаҳар”, “Сархумдон”, “Илғор”, “Тинчлик”, Сузук ота, “Камолон”;
- Яшнобод туманининг Шоҳсанам, “Катта Янгиобод”, “Уйсозлар”,“Асалобод”, “Беш бола”, “Семурғ”, ️“Истиқлол” маҳаллаларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилмоқда.
LiveБарчаси