Тошкентликларга етадиган 3 ойлик захира мавжуд, бензин нархи ошмайди – пойтахт ҳокимлиги

Жамият

image

Тошкентда жамоат транспортларининг ҳаракати тўхтатилиши ва барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъи назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши ортидан автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари фаолияти тўхтатилиши ва нархлар ошиши ҳақида гап сўзлар тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги интернетда тарқалган ва шаҳар аҳолисида ваҳима уйғонишига сабаб бўлган ушбу гап-сўзларга расмий изоҳ берди. 

“Шаҳримиз фуқароларининг автомобиль ёқилғиси нархлари ва таъминоти бўйича ҳеч қандай хавотирига ўрин йўқ. 

Ёқилғи таъминоти омборларида Тошкент шаҳри эҳтиёжининг уч ойлик миқдори ҳажмида захиралар мавжуд бўлиб, бензин ва дизель ёқилғиси нархлари оширилмайди.

Карантин муддати давомида автомобиль ёқилғи қуйиш шахобчаларининг узлуксиз ишлаши таъминланади”, дейилади расмий баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 43 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳар ҳокимияти Бензин

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг