Тошкентда нималарнинг фаолияти тўхтатилмайди?
Бу қизиқ
−
22 Март 2020
22074Тошкент шаҳрида коронавирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чоралар, жумладан, жамоат транспорти ҳаракатининг тўхтатилиши аҳоли орасида бошқа турли миш-мишлар авж олишига сабаб бўлмоқда.
Шу боис Тошкент шаҳар ҳокимияти аҳолининг кундалик эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда қуйидагиларнинг фаолияти тўхтатилмаслигини маълум қилди:
• деҳқон бозорлари;
• супермаркетлар;
• озиқ-овқат дўконлари;
• шифохоналар;
• поликлиникалар;
• дорихоналар;
• турли таомларни етказиб бериш хизмати. Улар аввалги тартибда ишлашни давом эттиради.
“Аҳолимиздан коронавируснинг кенг тарқалмаслигини олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар уларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги учун эканлигини тушунишларини, ўзлари ва яқинларини эҳтиёт қилишларини, шифокорлар тавсияларига тўлиқ амал қилишларини илтимос қиламиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 43 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси