Тошкентда болали аёлни сабабсиз урган эркак ушланди
Жамият
−
24 Февраль 2020
7129Бир неча кун аввал Facebook ижтимоий тармоғида Е.С. исмли аёл фойдаланувчи 13 февраль куни Мирзо-Улуғбек тумани, Дархон кўчасида 10 ойлик ўғли билан сайр қилиб юрганида, тахминан 25-30 ёшли номаълум шахс уни елкасидан урганлиги ҳақида хабар эълон қилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, ушбу ҳолат бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган текширувда, у 34 ёшли Ф.А. эканлиги, шунингдек у тунги вақтда сабабсиз автомобиллар устига чиқиб сакраб, машина эшикларни тепганлиги маълум бўлган.
“Мирзо-Улуғбек ИИО ФМБ ички ишлар бўлими ходимлари Ф.А. ҳақида шаҳар клиник психиатрия шифохонасига хабар беришди, ҳозирда Ф.А. ўша ерда“, дея қайд этилган ИИББнинг хабарида.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь