Тошкентда Bitcoin'чилар қўлга олинди
Жамият
−
20 Июнь 2020
15027Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Тошкентда Bitcoin савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, фуқаро М.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланиб келган.
Аниқланишича, у 2019–2020 йилларда интернет тармоғидаги Telegram каналида фуқароларга 3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги криптоактивлар кўринишидаги маблағларни айирбошлаш орқали хорижий давлатлар фуқаролари билан чет эл валютасини ўтказиб келган. Шунингдек, Bitcoin олди-сотдиси билан лицензиясиз шуғулланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 190-моддаси (Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси