Тошкентда бирдан 87 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
07 Июнь 2020
28676
2020 йил 7 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 87 нафарга ошиб, беморларнинг умумий сони 4181 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида қайд этилган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 3268 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган.
“Ҳозирда мамлакатда 896 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 11 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда”, дейилади хабарда.

LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь