Тошкентда бир туман аҳолиси “свет”сиз қолди (видео)

Жамият

image

Пойтахт Тошкентнинг Олмазор туманидаги бир қанча маҳаллалари ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи подстанцияда электр таъминоти узилиб қолди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, туманнинг “Аҳил”, “Пахта”, “Янги Тошкент”, “Беруний”, “Шодиёна”, “Истиқбол”, “Олтинсой”, “Бўстанобод”, “Тепа Гузар”, “Ғалаба”, “Табассум”, “Ислом ота” ҳамда “Чуқурсой” маҳаллалари ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи “Сағбон” подстанциясидаги мавжуд юқори кучланишли электр қурилмасида фавқулодда авария ҳолатида электр таъминотида узилиш содир бўлган.

Айни вақтда Олмазор туман электр таъминоти корхонасининг тезкор чиқиш бригадалари зарур электр қурилмалар ҳамда махсус автотранспорт воситалари билан мазкур носозликни бартараф этишга жалб этилган.

“Тез орада носозлик тўлиқ бартараф этилиб, тармоқ орқали электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ тикланади. Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Олмазор свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг