Тошкентда бир ойда неча киши автобусдан фойдалангани маълум бўлди
Жамият
−
15 Июнь 2022
5281Жорий йилнинг май ойида Тошкентда 130 та автобус йўналиши бўйича жами 8 825 992 нафар йўловчи манзилига етказилган. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Компания жамоат транспорти (автобуслар)дан бир ой мобайнида энг кўп фойдаланилган йўналишларни очиқлади (1-31 май ҳолатига кўра).
Энг кўп фойдаланилган йўналишлар:
1. 131- сонли йўналиш - 261 898
2. 93 - сонли йўналиш - 187 648
3. 58 - сонли йўналиш - 179 767
Энг кам фойдаланилган йўналишлар:
1. 141- сонли йўналиш - 2 694
2. 196- сонли йўналиш - 3 268
3. 113 - сонли йўналиш - 6 673
Автобус русуми бўйича ташилган йўловчилар сони:
1. Mercedes-Benz LF - 3 152 924
2. Isuzu - 2 558 140
3. MAN - 1 793 367
4. Саз ЛЕ 60 - 1 065 319
5. Yutong (Электробус) - 256 242
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида 130 та автобус йўналишида жами 8 826 293 нафар йўловчи манзилига етказилганди.