Тошкентда бир қанча жиноятда айбланаётган шахс қидириляпти
Жамият
−
11 Март 2021
12736Тошкентда бир қанча ўғрилик жиноятларида гумонланаётган фуқаро Жавоҳир Мелиқўзиев қидирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, Жавоҳир Мелиқўзиев Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларида олтита ўғирлик жиноятини содир этишда гумон қилинмоқда. Гумон қилинувчи хонадонларга кириш эшигининг қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, тилла тақинчоқларни ўғирлаган, сўнг уларни “Қўйлиқ” бозорида сотган.
“Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари! Агарда сиз Ж.Меликузиев ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки унга ўхшаш шахсни кўрсангиз, +998998487577 ёки +998977104994 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. Амалий ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорлик билдирамиз!”, дейилади ИИББ хабарида.
Маълумот ўрнида, Жавоҳир Мелиқўзиев, 1993 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган.
LiveБарчаси