Тошкентда бешта автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилди

Жамият

−

image

Тошкент шаҳридаги Шаҳрисабз ва Истиқбол кўчалари кесишмасида ҳаракатланиш чеклангани сабабли бешта автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Шаҳрисабз кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлак – BRT қуриш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан Шаҳрисабз ва Истиқбол кўчалари кесишмасида чапга бурилиш вақтинча чекланди.

Шу сабабли, 2, 26, 37, 68 ва 93-сонли автобус йўналишларининг шаҳар марказидан ҳаракатланиши бир томонлама тартибда Шаҳрисабз, Махтумқули ва С. Азимов кўчалари орқали ташкил этилди.

Шунингдек, ушбу ҳудудда транспорт оқими ортиши ва тирбандликлар юзага келиши мумкин. Шу сабабли автобусларнинг қатнов оралиғи узайиши, йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши эҳтимоли бор.

Йўловчилардан сафарларини олдиндан режалаштириш сўралади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Комил Яшин кўчасида автомобилларда ҳаракатланиш 10 кунга чекланиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг