Тошкентда бемор аёлни зўрлагани айтилган тез ёрдам фельдшери ушланди
3-саҳифа
−
21 Ноябрь 2023
19352Аввалроқ, чақирувга кўра келган тез тиббий ёрдам ходими бемор аёлга укол қилиб, унинг беҳушлигидан фойдаланган ҳолда уятсиз хатти-ҳаракат қилгани ҳақида хабар бергандик. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати ходими Нилуфар Мадиева QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Нилуфар Мадиевага кўра, чақириққа борган тез тиббий ёрдам фельдшерининг ножўя хатти-ҳаракати юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда зарурий экспертиза тайинланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейди Мадиева.
Гумонланувчи фельдшер ҳозирда процессуал тартибда ушланган, аммо ҳали эҳтиёт чораси танланмаган.
Кеча, 20 ноябрь куни мазкур ҳолатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги кечикиб бўлса-да муносабат билдириб, вазиятни турлича талқин қилмасликни сўраган эди.
LiveБарчаси